Ҳозирги аномал совуқ, тунлари ҳароратнинг -20 даража совуқдан пасайиши, оқар тоғ сойлари ва ҳатто шаршараларни ҳам музлашига олиб келяпти. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Совуқ об-ҳаво туфайли, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Сангардак шаршараси музлаб қолган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, доимий оқар тоғ шаршараларини тўлиқ музлаши Ўзбекистонда камдан кам учрайдиган ҳодиса






