АсосийDunyo

Перуда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

'Перуда фавқулодда ҳолат эълон қилинди'ning rasmi

Перу ҳукумати норозилик намойишлари туфайли 15 январдан бошлаб мамлакатнинг айрим ҳудудларида, жумладан, пойтахт Лимада ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда ЛаRepublicа газетаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, махсус режим 30 кунга жорий этилди.

"2023 йилнинг 15 январидан бошлаб Пуно, Куско, Лима, Каляо ҳудудларида, Апуримак ҳудудининг Андауайлас провинциясида, Мадре-де-Диос ҳудудининг Тамбопата ва Тахуаману провинцияларида, шунингдек, Мокегуа ҳудудининг Марискал-Нето провинциясидаги Тората шаҳрида 30 календарь кун муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинсин", — дейилади фармонда.

Ички тартиб Перу миллий полицияси ва Қуролли кучлар томонидан таъминланади.

Фармон бешта автомагистрални, жумладан, Жанубий ва Шимолий Пан-Америка магистралларини ҳам қамраб олади. Бундан ташқари, Пуно шаҳри аҳолисига соат 20:00 дан 04:00 гача уйларини тарк этиш тақиқланади. Тақиқ ўн кун давомида амал қилади.

    Бошқа янгиликлар