АсосийJamiyat

Бухородаги туристик марказ қурилиши учун стадион бузилмайдиган бўлди

'Бухородаги туристик марказ қурилиши учун стадион бузилмайдиган бўлди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берган. Шунингдек, "Бухоро" футбол клубига тегишли бўлган стадион бузилмаслиги ҳам айтилмоқда. Ушбу туризм маркази бошқа ҳудудда қурулиши мумкин.

Маълумот учун, аввалроқ Бухоро шаҳри қоқ марказида 2023 йилда туризм маркази қурилиши режалаштирилганди, бунинг учун шаҳарнинг Иброҳим Мўминов ва Мустақиллик кўчалари ўқи атрофидаги барча бино ва иншоотлар бузилиши айтилган. Жумладан, катта спорт мажмуаси ҳам. Марказ 33 гектар майдонда қурилади. Ушбу мақсадлар учун Бухоро вилояти бюджетидан 2023 йилда 517 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.
 

    Бошқа янгиликлар