АсосийDunyo

Туркманистонда биринчи ерости газ омбори қурилади

'Туркманистонда биринчи ерости газ омбори қурилади'ning rasmi

Туркманистонда биринчи ер ости газ сақлаш иншооти қурилади. 

Мамлакат Бош вазир ўринбосари Шоҳим Абдраҳмоновнинг сўзларига кўра, Туркманистонда биринчи ерости газ омбори қурилиши товар газ захиралари билан таъминлашга мўлжалланган. Бу ҳақда у ҳукумат йиғилишида айтган.

Бош вазир ўринбосари халқаро амалиётга мувофиқ, омборнинг техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш, лойиҳалаш, жиҳозлаш ва қуриш учун халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш режалаштирилаётганини қўшимча қилган.

Хабарларга кўра, республика президенти Сердар Бердимуҳамедов маърузани тинглаб, газ ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳимлигини ҳамда ишончли хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада ошириш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлаган.

Табиий газ захиралари бўйича Туркманистон Россия, Эрон ва Қатар билан бир қаторда дунёнинг тўртта етакчиси қаторида туради.

    Бошқа янгиликлар