АсосийJamiyat

Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Сирдарё вилоятида қишқи таътил муддати яна ўзгарди

'Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Сирдарё вилоятида қишқи таътил муддати яна ўзгарди'ning rasmi

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоятларда совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, вилоятларда ўқиш бошланиши санаси ўзгармоқда

Хусусан, Бухоро вилоятидаги мавжуд умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.

Шунингдек, Сирдарёда 325 та мактаб ва 199 та боғчада дарс ҳамда машғулотлар 18 январдан бошланиши белгиланди.

Фарғона вилоятидаги 975 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.

Хоразм вилояти мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида  қишки таътил 2023 йил 18 январга қадар узайтирилди.

Айтилишича, ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 январдан бошлаб аномал совуқ кириб келиши башорат қилингач, барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил кунлари 18 январга қадар узайтирилди,  боғчаларда эса навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Бироқ 10 январь куни тўсатдан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ОТМ, техникум ва мактабларда 11 январдан дарслар бошланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 

Кейинчалик маълум қилинишича, ҳокимликларга об-ҳаводан келиб чиқиб, дарсларни қайси санадан бошлашни ўзлари ҳал қилишлари топширилган,боғчаларда ҳам қишки таътил муддатини ҳал қилиш ҳокимликларга юклатилган. Кеча, 11 январдан қатор ҳудудларда ҳокимликлар буйруғи билан ўқишлар бошланиши эълон қилинди. Совуқ кучайган бир пайтда бу буйруқлар деярли бажарилмади, аксинча кескин муҳокама ва норозиликларга сабаб бўлди

Шундан сўнг яна Ўзбекистондаги ҳудудларда дарсларни тўхтатиш ва қишки таътилни узайтириш ҳақида ҳокимлик буйруқлари чиқа бошлади. Жумладан, Бухоро вилояти мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида кеча, 11 январь кунидан анъанавий тарзда бошланган  ўқишлар бугун тўхтатилиб,  16 январга қадар яна таътил берилди. Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳам ўқиш жараёнларини 16 январдан бошлашга қарор қилишган эди

    Бошқа янгиликлар