АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аср вабоси ҳақида “Эпидемия” номли фильм суратга олинади

'Ўзбекистонда аср вабоси ҳақида “Эпидемия” номли фильм суратга олинади'ning rasmi

Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига кўра, “Ягона cинема” студияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Эпидемия” номли фильм тасвирга олишни режалаштирмоқда.

У драма жанрида  яратилади, дея хабар бермоқда Кинематография агентлиги.

Маълум қилинишича, мазкур фильм реал воқеъликка асосланган бўлиб, сюжетларида инсоннинг қадр-қиммати, унинг ўз бурчига садоқати ва масъулияти хусусида ҳикоя қилинади. Хусусан, коронавируснинг одам ҳаётига салбий таъсири, инсоният бошидан кечирган пандемия даврида фидоийлик кўрсатган шифокорларнинг қахрамонликлари билан боғлиқ долзарб ғоялар орқали талқин қилинади.

“Эпидемия” фильми давомида сюжетлар шифокорларнинг катта йўқотишлари, ўз касби ва бурчини ҳамма нарсадан устун қўйиши сингари тасвирий ифодалар орқали очиб берилади.

Маълумот учун, фильм ғоя муаллифи Аброр Набиев (БДКИ талабаси), постановкачи режиссёри Абу Толиб Адамқулов, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, постановкачи рассом Хусайинбой Эшниёзов, бадиий раҳбар Акром Шахназаров.

Кинофильмда ролларни актёрлар Матёқуб Матчонов, Саидкомил Умаров, Сардор Тўраев, Феруза Юсупова, Адиз Ражабов, Тамара Мирмақсудова ҳамда Аброр Йўлдошевлар ижро этишган. Филмни тасвирга олиш ишлари жорий йилнниг феврал ойи ўрталарида бошланиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар