АсосийDunyo

Москвадан Тожикистонга учаётган самолётда чақалоқ дунёга келди

'Москвадан Тожикистонга учаётган самолётда чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

Москвадан Тожикистонга учаётган йўловчи ўз фарзандини парвоз вақтида дунёга келтирди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчининг туғуруқ жараёни “Урал Авиалинияси” авиакомпаниясининг Жуковский-Хўжанд” рейсида амалга оширилди.

Самoлёт кўтарилгандан сўнг йўловчи қорнида оғриқ сезган ва бу ҳақда экипажга хабар берган. Шундан сўнг борт кузатувчи йўловчилар орасидаги шифокорларга мурожаат қилган.

“Мўжизани қарангки, бортда деярли тўлақонли туғруқхона бор экан: неонатолог, иккита акушер-ҳамшира ва ҳатто рентгенолог",- дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, вазият туфайли фавқулодда қўниш талаб этилмаган. Шундай қилиб, парвоз вақти бўйи 46 сантиметр, вазни 2,6 килограмм бўлган соғлом қизалоқ туғуруқ бошланганидан бир соат ўтиб дунёга келди.

Эслатиб ўтамиз 12 январь куни Бангкокдан Москвага учаётган самолёт ҳомиладор аёлнинг муддатидан аввал бошланган дарди туфайли Самарқандга фавқулодда қўнган эди

    Бошқа янгиликлар