"Uzbekistan Аirports хабар беришича, Полшанинг "LOT Polish Airlines" авиакомпанияси Тошкент ва Варшавани тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқчи. Биринчи йўловчи чартер рейси 2023 йил 10 мартга мўлжалланган. Рейслар Боеинг 787 самолётларида ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун:
- "LOT Polish Airlines" — штаб-квартираси Варшавада жойлашган Полша авиакомпанияси.
- Авиакомпания дунёдаги энг қадимги, энг йирик ва вакиллари кўп алянс — "Стар Аллианcе" аъзоси ҳисобланади.






