АсосийJamiyat

⚡️Ўзбекистон халқ шоираси, сенатор Энахон Сиддиқова вафот этди

'⚡️Ўзбекистон халқ шоираси, сенатор Энахон Сиддиқова вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этди.

У 1976 йил Фарғона давлат институтининг филология факультетини тамомлаган. Фарғона туманлари мактабларида ўқитувчи, мактаб директори вазифаларида ишлаган. “Фарғона ҳақиқати”, “Ферганская правда” газетаси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари котибиятида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунгача, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари вазифасида фаолият юритган.

Э.Сиддиқованинг “Қоракўз турналар”, “Суманбар насим”, “Кўнгил уфқлари”, “Ишқ ифори” номли шеърий, “Сирли тун фарёди” номли насрий ҳамда бир қатор бадиий-публицистик китоблари нашр этилган. “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳибаси эди.

 

    Бошқа янгиликлар