Хўжанддаги туғруқхонада туғилган олти нафар бола вафот этди. Бу ҳақда "Азия-Плюс" телеграм канали хабар бермоқда.
Кеча уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланган эди. Эгизакларнинг икки нафари ўғил ва 4 нафари қиз эди.
Бугун, 12 январь куни Хўжанд шаҳридаги вилоят туғруқхонаси бош шифокори Нури Дадобоева барча янги туғилган чақалоқлар вафот этганини тасдиқлаган. Н.Дадобоев болалар ўлимининг асосий сабаблари эрта туғилиш ва вазннинг камлиги эканлигини айтган.






