АсосийJamiyat

Фарғонада болаларга ноқонуний диний таълим бераётган шахс аниқланди

'Фарғонада болаларга ноқонуний диний таълим бераётган шахс аниқланди'ning rasmi

Ёзёвон туманида 10 нафар болага ҳужрада ноқонуний диний таълим берган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йил 7 январь куни Ёзёвон туман ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тўлиқ диний маълумотга эга бўлмай туриб диний идоралар рухсатисиз, яшаш хонадонида ҳужра ташкил этган шахсни аниқлади.

"Наврўз" маҳалла ҳудудида яшовчи 1981 йилда туғилган М.А. 10 нафар вояга етмаган болага диний адабиётидан фойдаланиб, 2023 йилнинг январь ойининг бошидан буён таълим бериб келгани маълум бўлди. Ҳужрадан 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар