Тошкент шаҳар ИИББ ва Самарқанд вилояти ИИБ фуқаролардан совуқ кунларда бошпанасиз кўчага қолган инсонлар ҳақида хабар беришларини сўрамоқда.
"Агар сиз кўчада бошпанасиз қолган фуқароларни кўрсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-49-14 рақамига ёки яқин орадаги ИИБга ёхуд 102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан улар учун бошпана ва иссиқ овқат ташкиллаштирилади.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган телефон рақами ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги “Меҳр саховат уйи”га тегишли эмаслигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
Шунингдек:
"Кўчада уйсиз одамни кўрсангиз, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг: 66-233-00-03, 66-233-00-04 ва манзилини ҳам айтинг!
Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ташкил этилган уйсизлар учун бошпана ташкил қилинган.
Ходимлар келиб, уйсиз одамни бошпанага олиб борадилар, унга ёрдам беришади, иссиқ тўшак ва овқат билан таъминлайдилар", - дейилади Самарқанд ИИБ хабарида.






