АсосийJamiyat

Оҳангаронда отанинг ёш боласига тирик илонларни ўйнашга ундаётгани акс этган видео тарқалди (видео)

'Оҳангаронда отанинг ёш боласига тирик илонларни ўйнашга ундаётгани акс этган видео тарқалди (видео)'ning rasmi

Ижтиомий тармоқларда ёш боланинг ҳовлида илонни ушлаб юргани ва бу ҳаракатни амалга оширишга унинг отасининг ўзи ундаётгани ҳақидаги видео тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, воқеадаги ҳолат Оҳангарон туманининг "Гўшсой" маҳалласида 2022 йилнинг июн ойида содир бўлган.

Оҳангарон тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ушбу хонадонда бўлиб,  ёш фарзандини илон билан ўйнашига йўл қўйиб берган ота - 1995 йилда туғилган фуқаро Феруз Нурбоевга бу қилиғи боланинг ҳаёти ва соғилигига хавф солиши мумкинлигини тушунтирган.

Фуқаро ўз қилмиши тўғри бўлмаганлигини тан олиб, ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида фарзандига зарар келтириши ҳақида ўйламаганлиги, айниқса, ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиши бошқалар учун ҳам зарар келтириши мумкинлигини билмаганлигини таъкидлаган.

Шу ўринда фуқаролардан ҳар қандай ҳолатда ҳам ёввойи ҳайвонларга дуч келган тақдирда ўзингиз, фарзандингиз ва яқинларингизнинг ҳаётига бефарқ бўлмаслик, шунингдек, турли жонзотларнинг зарарсиз эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ахборотларни ижтимоий тармоқларда жойлаштиришдан сақланишлари сўралмоқда. 

    Бошқа янгиликлар