Ўзбекистондаги кучли қор сабаб "Uzbekistan Airways" айрим рейслар вақтини сурди, ўзгартирди ва бекор қилди.
Жумладан, компаниянинг маълум қилишича, Flydubai авиакомпаниясининг Дубай – Самарқанд йўналиши бўйича FDB769 рейси аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўнди.
Соат 05:04 да самолёт қайтиб Самарқандга учди.
“Қанот Шарқ” авиакомпаниясининг HH756 Москва – Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
“Самарқанд” аэродромида қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон - Самарқанд - Андижон йўналиши бўйича HY049/HY050 рейслари эса ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди.
HY091/HY092 Тошкент - Андижон - Тошкент рейси ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади, Андижон аэропортига етиб келиш соат 14:00.
Қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 16:20 га белгиланган.
HY9605 Самарқанд – Москва, HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург йўналишидаги рейслари об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирилди.
Шунингдек, Flydubai авиакомпаниясининг Самарқанд-Дубай йўналиши бўйича FZ770 рейси эса соат 19:00 га кўчирилди.
Ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Шунингдек, Тошкент аэропортида қуйидаги йўловчи рейслари кечиктирилди:
— HY9685 Тошкент - Сочи маҳаллий вақт билан 10:12 да жўнаб кетди;
— HY011 Тошкент - Нукус маҳаллий вақт билан 10:30 га қолдирилди;
— TK369 Тошкент - Истанбул маҳаллий вақт билан 10:35 га қолдирилди;
— HY271 Тошкент – Истанбул қатнови маҳаллий вақт билан соат 11:00 га қолдирилди;
— HY065 Тошкент - Термиз маҳаллий вақт билан соат 14:00 га қолдирилди.
Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароити сабабли айни пайтда Тошкент халқаро аэропортида қуйидаги йўловчи рейслари кечиктирилмоқда:
HY745 Тошкент - Тбилиси соат 11:00 га қолдирилди
HY011 Тошкент - Нукус 11:00 га қолдирилди
HY023 Тошкент - Бухоро кечиктирилди
HY603 Тошкент - Москва кечиктирилди
HY333 Тошкент - Дубай кечиктирилди
HY5303 Тошкент - Жидда кечиктирилди
5P557 Тошкент - Москва кечиктирилди
HY091 Тошкент - Андижон бекор қилинди.






