Солиқ мобил иловасининг янги функциялар ва янгиланган интерфейсга эга такомиллаштирилган версияси фойдаланувчилар эътиборига тақдим этилади. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Android телефон учун қуйидаги ҳаволада юклаб олишингиз мумкин.
- TaxFree - чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудида харид қилинган товарлар учун ҚҚСни қайтариш тизими қуйидаги ҳаволада.
Маълумот учун:
Мобил иловада чекларни сканерлагандан сўнг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортларида TaxFree"ни расмийлаштириш мумкин.
Тизим орқали ҚҚС солиғини қайтариш татбиқ этиладиган товарлар рўйхати билан таниши учун ҳаволага ўтинг.
- Инглиз тилидаги Интерфейс;
- ️Ота-оналар учун солиқларни тўлаш - Face ID орқали авторизациядан ўтгандан сўнг тизимда автоматик равишда фойдаланувчининг ота-онаси ҳақидаги тўлиқ маълумотлар шаклланади;
- ️Фуқароларнинг ер ва мол-мулк солиқларидан қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани онлайн олиш;
- ️Такомиллаштирилган навигация.






