АсосийJamiyat

Январнинг иккинчи яримида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -13 даража совуши мумкин

'Январнинг иккинчи яримида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -13 даража совуши мумкин'ning rasmi

Январь ойининг иккинчи ўн кунлиги бошларида Ўзбекистоннинг катта қисми совуқ антициклон таъсирида бўлиши мумкин. Бу ҳақда  Ўзгидримет хабар бермоқда. 

Ҳозирда Скандинавия ярим ороли шарқидаги совуқ антициклон маркази келаётган икки уч кунликда Россия ғарбида ҳароратни сезиларли даражада пасайишига олиб келади. Масалан, пойтахт Москвада 6-7 январ тунлари ҳарорат мининумлари -25 даража совуқ бўлиши прогноз қилинган.

Совуқ антициклон ҳаракати аввалига жануб, сўнгра шарққа томон йўналади ва 9-10 январда Россия марказини эгаллайди. Бунда аста-секин Ўзбекистиннинг шимол ҳудудлари ҳам антициклон чекка қисми таъсирига туша бошлайди.  

Хусусан, 9 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида тунлари ҳарорат минимулари -13 даража совуқ бўлишини таъкидлаган.  

Ўзгидримет 9 январ кунига қадар Ўзбекистон аввалига (5-6 январь) қўшни Туркманистон орқали илиқ ҳаво таъсирида, кейинроқ нам ҳаво таъсирида бўлиб туришини маълум қилган. Антициклон кириб келиш босқичида нам ҳаво оқимлари жойлардан қор ёғиши билан ўтиши ойдинлашган.

"Ўзгидромет синоптиклари вазиятни синчков ўрганишмоқда. Вазиятга қараб, воқеаликка уч тўрт кун қолганда ҳудудлар кесимида тўлиқроқ ва батафсил огоҳлантириш хабари ишлаб чиқиши мумкин" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар