АсосийJamiyat

⚡️Декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган "Док-1 Макс" дорисининг 60 минг қутидан иборат 3 та партияси омборда ушлаб турилибди — Божхона қўмитаси

'⚡️Декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган "Док-1 Макс" дорисининг 60 минг қутидан иборат 3 та партияси омборда ушлаб турилибди — Божхона қўмитаси'ning rasmi

Декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган "Док-1 МАКС" дорисининг 3 та партияси, яъни, салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда.  Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасига таяниб ЎзА ёзмоқда.

Маълум қилинишичаа, бундан ташқари, ушбу дорининг илгари келтирилилган 2 та партияси ҳам ДБҚ омборида ушлаб турилибди.

Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик бўйича барча чоралар кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, збекистонда  "Док-1 Макс" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатлари аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ Ўзбекистонда "Док-1 Макс" дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олишни бошлади  ва  сироп иши бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди. 

Ҳозирча, дорининг салбий таъсири оқибатида вафот этган болалар сони 20 нафарга етган. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ушбу воқеалар ортидан Қирғизистонда ҳам  “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди. 30 декабрдан бошлаб эса Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистондаги барча дори воситаларининг савдоси тўхтатилди.

Сал аввал Тошкентда ҳам ўнлаб бола "Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол..." Яна 10 га яқин бола Тошкентдаги 16-шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, 2023 йил 2 январь куни Фарғонада 3 яшар бола “Док-1 Макс” сиропини ичиши оқибатида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётган болакай айни пайтда вафот этгани айтилмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда Quramax компанияси дорилари савдосини тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

    Бошқа янгиликлар