АсосийDunyo

Ақтўбеда 38 ёшли аёл устига мусор идиш тушиб кетиши туфайли ҳалок бўлди

'Ақтўбеда 38 ёшли аёл устига мусор идиш тушиб кетиши туфайли ҳалок бўлди'ning rasmi

Ақтўбеда бир аёл устига чиқиндихона тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Спутник Қозоғистон" хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, фожиа янги йилнинг биринчи кунида содир бўлди. Чиқинди контейнерларини бўшатиб турувчи "КамАЗ"да кўтарувчи механизм бузилиб, металл контейнер 38 ёшли ишчининг устига қулаган. Аёл олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” моддаси билан терговга қадар тергов ҳаракатлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар