АсосийJamiyat

Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи сабабли вақтинча ёпилди

'Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи сабабли вақтинча ёпилди'ning rasmi

Қор кўчкиси хавфи сабабли 4 январь куни соат 00:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Айни дақиқаларда тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида зарурий ишлар амалга оширилмоқда.

Хабарда Қамчиқ довонини қайта очилиши бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этишини айтиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар