АсосийJamiyat

⚡️Самарқандда байрам куни машинасида "дрифт" бажарган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

'⚡️Самарқандда байрам куни машинасида "дрифт" бажарган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

Самарқандда байрам куни машинасида "дрифт" бажарган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳрининг "Хўжа Аҳрор Валий" кўчасида "Mercedes-Benz" русумли, 01L700OA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Р.А. атрофдаги фуқаролар эътиборини жалб этиш мақсадида хавфли бўлишига қарамасдан турли манёврлар билан "дрифт"лар бажарган. Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги етмагандек, уни тартибга чақиришга уринган ходимларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмаган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар бугун, 2023 йил 3 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ўрганилиб, фуқаро Р.А.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-, 194-модда 1-қисм ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳолат юзасидан вилоят ИИБнинг берган маълумотларини эълон қилган эдик.

    Бошқа янгиликлар