АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши хабар қилинди

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши хабар қилинди'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин, фақат Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларга 17-22 м/с гача кучайиши, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларга 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти  билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар