АсосийDunyo

Истанбул аэропортида 50 га яқин рейслар бекор қилинди

'Истанбул аэропортида 50 га яқин рейслар бекор қилинди'ning rasmi

50 га яқин рейслар қалин туман туфайли Истанбулнинг янги аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда zamon.uz ёзмоқда.

Эрталаб шаҳар шарқидаги Сабиҳа Гўкчен аэропортига қўниши керак бўлган 49 та халқаро рейс шимолдаги янги Истанбул аэропортига йўналтирилган.

Бир қатор қатновлар, асосан, Турк Ҳаво Йўллари рейслари бекор қилинган.

Истанбулдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бундай ҳодисалар тез-тез учраб туради, бироқ ҳозирда қайта йўналтирилган рейслар сони рекорд даражага етди. Синоптиклар Истанбул ҳудудида қалин туман жумагача давом этишини тахмин қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар