АсосийJamiyat

Фарғонада сохта онлайн авиачипта сотган шахс қўлга олинди

'Фарғонада сохта онлайн авиачипта сотган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ё.М., ариза билан мурожаат қилган. Унинг ўғли Россия Федерациясига мавсумий ишчи бўлиб кетмоқчи эканлиги, аммо телеграм мессенжерида номаълум шахс унга онлайн авиачипта олиб беришига ишонтирганини айтган ва 3.500.000 сўм пулларини банк картасига ўтказиб олганидан сўнг номаълум тарзда ғойиб бўлганлигини билдирган. Ушбу пулларни қайтариб олишда ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик мареази маълум қилмоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 1997 й.т., Ш.А. эканлиги аниқланган.

Ш.А. турли ижтимоий тармоқларда онлайн авиачипта сарлавҳаси остида сохта эълонлар жойлаштириб, фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг пулларини ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар турли хилдаги ишончсиз манбалардан келган ёлғон таклифларга алданиб қолманг, эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар