АсосийJamiyat

1 январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади

'1 январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади'ning rasmi

2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди

Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Хусусан, Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:

- 5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
- 4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
- 3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз.
 

    Бошқа янгиликлар