АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат…

'Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат…'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар