Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз туманида 31 декабрь куни ободонлаштириш бўлими ходимлари ишга чиқарилгани ҳақида видео тарқалди.
Вилоят ҳокимлигнинг маълум қилишича, Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасида ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ходимлар “Сурхондарёйўлкўкалам” унитар корхонаси ходимлари бўлган.
Ишчи ходимлар ўз розилигига асосан 2022 йил 31 декабрь ва 2023 йил 2—3-январь дам олиш кунлари қонунчиликка мувофиқ иш ҳақини икки ҳисса тўлаш шарти билан ишга жалб қилинган.






