АсосийJamiyat

Кеча биз қўшни Ўзбекистон билан чегара масаласига нуқта қўйдик - Қирғизистон президенти

'Кеча биз қўшни Ўзбекистон билан чегара масаласига нуқта қўйдик - Қирғизистон президенти'ning rasmi

Қирғизистон ва Ўзбекистон умумий чегара ўрнатиш ва барча чегаравий келишмовчиликларни ҳал қилишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.

"Кеча биз қўшни Ўзбекистон билан чегара масаласига нуқта қўйдик", - деган Садир Жапаров.

Президент  мамлакатда Андижон сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши бўлаётган норозиликларга шахсий мақсадларини кўзлаган кучлар туртки берганини айтган.

"Уларнинг асосий мақсади амалга ошмади, чунки одамлар муаммо қандай ҳал қилинаётганини тўлиқ тушунишди", деди у.

Унга кўра, Ўзбекистон Тошкент билан келишилган ҳолда чегара ҳудудларидаги қирғиз қишлоқларини сув билан таъминлаш мажбуриятини олади. 

"Аммо ҳозирда бундай эҳтиёж йўқ. Агар келажакда сувга эҳтиёж бўлса, сув таъминоти масаласини ҳал қиламиз”, - дея тушунтирди у.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1300 км дан ортиқ. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин қарийб 30 йил давомида Бишкек ва Тошкент чегарани демаркация ва делимитация қилиш борасида келиша олмади. Томонлар 2017 йилнинг кузида жараённи фаоллаштиришга муваффақ бўлишди, 2022 йил бошида 50 га яқин баҳсли участкалар мавжуд бўлган сўнгги 230 км чегара ҳудуди қолган эди. Кузда икки давлат парламентлари чегара масалаларини ҳал этиш бўйича келишувларни ратификация қилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар