Бугун, 30 декабр куни соат 08:21 да Тошкент шаҳрининг Миробод туманида С. Aзимов кўчасида жойлашган кўп қаватли 5-уйда хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ушбу ҳодисада бир киши жароҳатланган.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари жўнаб кетган.
Қўшимча маълумотлар яқин дақиқаларда эълон қилинади, дейилади хабарда.






