Бу вақтда аёллар соғлиқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олиб, овқатланиш тартибига алоҳида эътибор беришлари лозим.
* 40 ёшдан ошган аёллар кундузи, албатта, яхна мевалардан истеъмол қилишлари зарур. Бу меъда-ичак фаолиятини яхшилайди.
* 40 ёшдан ошган аёлларда қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар тез-тез учраб туради. Шунинг учун организмга йод, селен, фосфор, Е ва C витаминлари зарур бўлиб, булар денгиз маҳсулотлари ҳамда ундирилган буғдой таркибида кўп бўлади.
*Бу ёшда аёлларга оқсил жуда зарур. Катта миқдордаги оқсил, гўштда мавжуддир. 45 ёшдан ошганингиздан сўнг гўштнинг ҳазм бўлиши қийинроқ эканлигини ҳисобга олиб, қуш гўштларини кўпроқ истеъмол қилишингизни тавсия этамиз.
*Онкологик касалликлар ва юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш учун соядан тайёрланган овқатларни кўпроқ истеъмол қилинг.





