АсосийJamiyat

Бугун республиканинг 3 та ҳудудида ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун республиканинг 3 та ҳудудида ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар