АсосийJamiyat

Сирдарёдаги кўприкда ёрилиш содир бўлган (видео)

'Сирдарёдаги кўприкда ёрилиш содир бўлган (видео)'ning rasmi

Ижтимий тармоқларда Сирдарё туманидаги кўприкда ёрилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу кўприк 1976 йилда фойдаланишга топширилган. Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келганлиги боис, ҳозирда транспорт ҳаракати қисман чекланган.Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракати давом этмоқда.

Бугуннинг ўзида йўл ўтказгичда қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Шу сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридан қўшни вилоятларга ўтиш Сирдарё туманидаги айланма йўл (Халқаро аҳамиятдаги М-39 “Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг 873-882 километри ҳамда давлат аҳамиятидаги 4Р-29 “М-34 автойўли — М-39 автойўли — Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 0-7 километрдаги қисми) орқали амалга оширилмоқда.

Барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

 

    Бошқа янгиликлар