"Ўзгидромет" 28 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.






