Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовнинг Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилишича, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобига 2,8 трлн сўм маблағ тежалади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнубдек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги каналида ёзиб қолдирди.
Жумладан:
- 2,4 трлн сўм — вазирлик ва идоралар штат бирликларини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига;
- 300 млрд сўм — ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшаган 300 дан ортиқ биноларни сотиш ҳисобига;
- 16,5 млрд сўм — раҳбар лавозимлари қисқариши туфайли 55та автомашинани аукционда сотиш ҳисобига;
- 17 млрд сўм — ҳудудларга хизмат сафарларини камайтириш, онлайн қабул тизимини қўллаш ҳисобига;
- 22 млрд сўм — давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига;
- 18 млрд сўм — расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ўз ичига олувчи меъёрларни белгилаш орқали харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли фармони билан вазирликлар қисқарганлиги ҳақида хабар берган эдик.






