АсосийDunyo

Октябрь ойида Ҳиндистон сироплардан барча давлатларни расман огоҳлантиргани маълум бўлди

'Октябрь ойида Ҳиндистон сироплардан барча давлатларни расман огоҳлантиргани маълум бўлди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) барча давлатларни Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган таркибида диетиленгликол ва этиленгликоль мавжуд йўталга сироплар хавфидан октябрь ойида расман огоҳлантирган.

Қайд этилишича, Гамбия ва Индонезияда йўталга қарши мазкур сиповлар болаларнинг оммавий ўлимига сабаб бўлган (200 дан ортиқ). Индонезия 2022 йил 21 октябрдан бу турдаги барча сироплар савдосини тақиқлаган.

ЖССТ лаборатория таҳлилларида келтирилишича, Гамбиядаги йўталга қарши сироп намуналаридан «рухсат этилмаган миқдорда» этиленгликоль ва диетиленгликол аниқланган.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. Ltd компаниясига тегишли «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситасини ичган 18 нафар бола вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

    Бошқа янгиликлар