АсосийJinoyat

Андижонда қарийб 207 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

'Андижонда қарийб 207 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этди.

Андижон вилояти Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А.га тегишли бўлган "ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилиши натижасида, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 206 миллион 890 минг сўмлик 9 турдаги 2005 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар