Самарқанд вилояти Ургут туманида аёл ёш боласини калтаклагани тўғрисида хабар берилганд эдик.
Аёл нима сабабдан бундай иш қилганини гапириб берди:
"Хўжайиним билан айтишиб қолдим. Улар кўп гапларни гапирдилар, шундан кейин бирданига жаҳлим чиқиб кетди. Болам ёнимда ая-ая деётганди, уни уриб ташладим", — дейди аёл.
Шунингдек, аёлнинг айтишича, унга эри доимий равишда қўпол муносабатда бўлган. Ўша куни ҳам эри унинг шахсиятига тегадиган гапларни айтган.
Суҳбат давомида, беш нафар боланинг онаси ўша вақтда депрессия ҳолатида бўлганини ва бу ишдан пушаймонлигини айтган.






