Тобора якунланиб бораётган 2022 йил эсда қоларли воқе ва ҳодисаларга бой бўлди. Дунё ҳамжамиятида яхши ва ёмон янгиликлар рўй берди. Шу билан бирга кимлар учундир унитилмас йилга айланди. Улардан бири Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги 21-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Севарахон Икромова.
Қаҳрамонимиз 2022 йилда «Эл-юрт умиди» фонди стипендианти сифатида Англиянинг етакчи университетларидан бирига магистратура босқичига ўқишга кирди. Севарахон Икромова ўзининг ички кечинмалари билан ўртоқлашди.
"2022 йил ҳаётимдаги энг муҳим давр бўлди - Англиянинг University of Reading, MATESOL магистратура босқичига «Эл-юрт умиди» фонди стипендианти сифатида ғолиб бўлиб, ўқишга келдим. Бу эса ғолиб бўлган Халқаро танловларим ичида энг асосийси бўлди!!
Тез орада ўқишларни тугатиб, Ўзбекистонга қайтиш арафасидаман. Бу йил жуда кўп ўргандим, изландим, тажриба орттирдим.
Менга, оддий мактаб ўқитувчисига шундай имконият яратган Президентимизга, «Эл-юрт умиди» фондига, халқимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Зеро, бу каби имконият ҳаммага берилавермайди. Шу боисдан ҳам бу йил энг бахтли устоз, энг бахтли магистр бўлдим, деб айта оламан! Аллоҳга шукр!
Ҳозирда Англиянинг University of Reading магистранти ва битирувчиси эканлигимдан беҳад шодман!
Олган билимларимни ўқувчиларимга бериб, юртимиз равнақини юқори кўтарувчи авлод бўлишларида ўз ҳиссамни қўшаман",–деди фарғоналик ўқитувчи.






