Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги Facebook'да маълум қилди, деб хабар беради “Укринформ”.
“Биз қардош Қозоғистон халқидан ажойиб Рождество совғаси олдик: тиббиёт муассасаларимиз учун 41 та кучли генератор”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, генераторлар рус тажовузкорлари ҳужуми остида бўлган вилоятларга - Николаев, Днепропетровск, Харковга етказилади.
"Ҳар бир генератор операция хоналари, реанимация бўлимлари ва кислород станцияларининг узлуксиз ишлашининг кафолатидир", деб таъкидлади мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко.
Генераторлар партияси депутат Сергей Нагорняк раислигидаги “Украина-Қозоғистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи саъй-ҳаракати билан етказиб берилди.
“Укринформ” маълумотларига кўра, Россиянинг энергетика инфратузилмаси объектларига қаратилган ҳужумлари фонида Европа Иттифоқи давлатлари томонидан 2022 йилда Украинага мингдан ортиқ электр генераторларини берилган.






