Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллега 2016-йилнинг 24-август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.
26.08.2016 06:11





