Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда марокашлик Муҳаммад Рабига қарши жанг ўтказди.
Анчагина муросасиз ва кескин зарбаларга бой кечган беллашувда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан 3:0 ҳисобида зафар қучди ва финал йўлланмасига эга бўлди.
Қайд этиш керакки, Шаҳрам Ғиёсов энди олтин медал учун кураш олиб боради. Унга финал баҳсида омад тилаб қоламиз.





