Бу ҳақда "Sputnik Ўзбекистон" хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга учишидан олдин Россия президенти Кремлда мавзуси ошкор этилмаган битта ёпиқ йиғилиш ўтказади.
Шунингдек, халқаро телефон мулоқоти бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ Самарқанд саммитида иштирок этиш учун айни пайтга қадар Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, БМТ Бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлони ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий мамлакатимизга келди.
Бугун яна Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Қирғиз Республикаси Президенти С.Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.






