АсосийJamiyat

ФВВ Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди (видео)

'ФВВ Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди (видео)'ning rasmi

Маълумотда қайд этилишича, бугун соат 09:02 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган “Mersedes-Benz” русумли автобусда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.



Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:05 да ёнғинга етиб борган ва соат 09:08 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар