АсосийDunyo

Рим папаси Қозоғистонга келди

'Рим папаси Қозоғистонга келди'ning rasmi

Бугун, 13 сентябрь куни Рим папаси Франциск Қозоғистонга келди. Пойтахт Нур-Султондаги халқаро аэропортда Рим папасини шахсан Қозоғистон Республикаси Қосим-Жомарт Тўқаев шахсан кутиб олди. 

Понтифик Қозоғистонга Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида иштирок этиш учун келган. 

Учрашув чоғида давлат раҳбарлари икки мамлакат делегациялари аъзоларини бир-бирига таништирдилар, сўнг Президент терминалининг Камин залида Қозоғистон раҳбари ва католик черкови раҳбари қисқача суҳбатлашди. 

Учрашув якунида мартабали меҳмон кортежи Оқорда саройига йўл олди. 

Шунингдек, бугуннинг ўзида Тўқаев Нур-Султонга келган Қуддус Патриархи Теофил III, Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода ва Ал-Азҳар университети олий имоми Аҳмад ат-Тойибни қабул қилган. 

    Бошқа янгиликлар