АсосийDunyo

АҚШ ҳарбий вертолёти Афғонистонда ҳалокатга учради

'АҚШ ҳарбий вертолёти Афғонистонда ҳалокатга учради'ning rasmi

Афғонистон пойтахти Кобулда “Толибон”нинг "UH-60 Black Hawk" вертолёти қулаши оқибатида уч киши — икки учувчи ва бир экипаж аъзоси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат Мудофаа вазирлиги "Twitter"ида.

Вертолёт машғулотлар вақтида техник носозликлар туфайли ҳалокатга учраган, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, автоҳалокатда беш киши жабрланган.

"Black Hawk" - бу АҚШ армиясининг кўп мақсадли вертолёти бўлиб, ҳарбий ва қуролларни ташишга мўлжалланган. Вертолётнинг асосий модели тиббий мақсадларда ёки жанговар миссиялар учун ўзгартирилиши мумкин. Бортда бир вақтнинг ўзида 12 дан ортиқ одам ташиш имкони бор. 

Америка қўшинлари Афғонистондаги миссиясида “Black Hawk”дан фойдаланган, кейинчалик эса уларни Афғонистон армиясига етказиб берган. "Толибон" Афғонистонда 2021 йил августида Америка қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетилганидан сўнг ҳокимият тепасига келди. АҚШ қўшинлари "Толибон"ни  қўлига тушиб қолмаслик учун ўз  қуролларни йўқ қилганлиги айтилган эди маълумотларда.

    Бошқа янгиликлар