АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди

'Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоелектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилди.

Таъкидлаш керакки, ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобни зарядлаш имконияти яратилади ҳамда 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

 

    Бошқа янгиликлар