АсосийJamiyat

“Барон 2” қаҳрамонларидан бири Тауэкел Мусилим Тошкентга келади

'“Барон 2” қаҳрамонларидан бири Тауэкел Мусилим Тошкентга келади'ning rasmi

Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, қозоғистонлик хонанда, телебошловчи ва актёр Тауэкел Мусилим XIV Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюради. 

Актёр Қозоғистон делегациясининг бошқа вакиллари билан бирга қизил йўлакдан ўтади. У кинофестивалнинг расмий очилиш маросими ва “Барон 2: Соғинч” фильмининг премьерасида иштирок этади. Хабарингиз бор, у айнан мазкур фильмда бош роллардан бирини ижро этган. Унинг ижроси ўзбек томошабинлари учун ҳам қизиқарли бўлди.

Шунингдек, Тауэкел Мусилим “Кўркут-Ата” ўзбек-қозоқ сериалининг қўшма лойиҳаси тақдимотида ҳам иштирок этади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар