АсосийJamiyat

Намангандаги "газ заправка"да автомобиль ёниб кетди (видео)

'Намангандаги "газ заправка"да автомобиль ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Намангандаги газ заправкада автомобиль ёниб кетгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят  ФВБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 2022 йил 10 сентябрь куни соат 17:22да Наманган шаҳар Янги Наманган тумани Мингчинор маҳалла фуқаролар йиғини Косонсой кўчасида жойлашган АГТКШ ҳудудида содир бўлган. 

Газ заправкада  Наманган шаҳар Даштбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқарога тегишли бўлган "Лабо Дамас" русумли  автомобилида ёнғин содир бўлган.  

Содир бўлган ёнғинни Наманган шаҳар ФВБ 3-Ёнғин қутқарув қисми ёнғин-қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар