Бугун 16:51ларда Учтепа тумани, Ўрикзор МФЙ да жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги бўйича ҳабар берилган, дея маълум қилмоқда Тошкент шаҳар ФВБ .
Таъкидланишича, ёнғин натижасида уйнинг 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб, зарарланган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ўтни ўчириш учун 4 та махсус махсус техника жалб этилган.
"Ҳодиса натижасида куйган ёки тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник А.Разиков раҳбарлик қилгани айилади.






