АсосийJamiyat

Навоийда мактаб директори жонига суиқасд қилди

'Навоийда мактаб директори жонига суиқасд қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда бунга Халқ таълими бўлимининг босими сабаб бўлгани айтилади.

Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси муносабат билдириб, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган бемор ҳозирда қониқарли аҳволда эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, Конимех туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Э жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00ларда ўзини осиб, ўз жонига суиқасд қилган ва бу вақтда акаси Р.Ф ушбу ҳолатни кўриб қолган.

Ҳозирда Конимех туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлангани айтилмоқда.

"Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда", – дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар