Президент фармони билан Шухрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди .
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов бу ҳақда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Вафаев шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.






